Хитойда яна коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиш ҳолати қайд этилмоқда. Хэбэй провинциясида бир неча кун ичида ушбу инфекцияни юқтирганлар 200дан ортганининг ўзи ҳам буни тасдиқлайди.
Расмий маълумотларга кўра, касалликнинг 234 нафар бемордан144 нафарида симптомсиз экани аниқланган. Хитой ҳукумати беморлар сони ўсиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Хабар қилинишича, Хэбэй пойтахти Шицзячжуан шаҳри билан автобус, темир йўл ва авиақатнов номаълум муддатга тўхтатилган.
Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган.
Шицзячжуандан ташқари, Синтай ва Нангун шаҳарлари ҳам инфекция ўчоғи деб ҳисобланмоқда. Бу шаҳарларда ҳам аҳолидан коронавирусга тест олинмоқда.
Касалликнинг янги тўлқини тарқалишининг олдини олиш мақсадида пойтахт Пекинда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Яна Хитой, яна вирус...
Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган.
Йўл ва кўприклар қурилишига тадбиркорларни кенг жалб қилиш бўйича янги имкониятлар яратилади
- Онглилик тренинглари тиббиёт ходимларининг бир қисмида ҳамкасбларига нисбатан менсимаслик, ғазаб ва нафратни кучайтирди – тадқиқот
- Волейбол спорт тури янада ривожлантирилади
- Ўзбекистонда сўнгги ўн йилда йўл соҳасига 80 триллион сўм ажратилиб, 7 минг километр йўл қайта қурилди, 125 минг километр йўл таъмирланди
- Наманганда “оғуфурушлар” қўлга олинди
- Тошкентда сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди
Суюкли набирам Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов: машғулотлар қаерда ўтказилади ва ким дарс беради?
- Маиший газ баллонларини қаерда тўлдириш мумкин?
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди