Лойиҳани ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад нима?
Амалиёт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорлар фаолиятига аралашувларнинг салмоқли қисми расмий текширув сифатида эмас, балки “ишчи гуруҳ”, “ўрганиш”, “мониторинг” ёки “тушунтириш ишлари” каби шаклларда амалга оширилмоқда. Бундай тадбирлар тизимда рўйхатга олинмагани сабабли, уларнинг қонунийлигини баҳолаш ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини таъминлаш имкони бўлмаётган эди.
Шу боис, лойиҳанинг бош мақсади — давлат органлари томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай таъсир чорасини, ҳатто у назорат тадбири ҳисобланмаса ҳам, мажбурий тартибда рақамли ҳисобга олиш ва назорат қилишдир. Бу орқали:
Тадбиркорлик фаолиятига ҳар қандай асоссиз ва норасмий аралашувларнинг олди олинади;
Давлат хизматчилари фаолияти устидан жамоатчилик ва институционал назорат кучайтирилади;
Инсон омили билан боғлиқ коррупциявий хавфлар кескин қисқартирилади.