Зилзила 10 километр чуқурликда содир бўлди. Ариакэ ва Яцусиро
кўрфазларининг қирғоқбўйи ҳудудларида бир метргача цунами хавфи мавжуд. Магнитудаси 5,6 бўлган биринчи зилзиладан бир соат ўтмай, магнитудаси 6,1 бўлган иккинчи зилзила содир бўлди. АҚШ Геологик хизмати биринчи зилзиланинг магнитудаси 6,8, иккинчисини эса 6,1 деб баҳолади.
Япония Бош вазири Санаэ Такаити Кюсю оролида 7,1 магнитудали зилзила йўллар ва кўприкларга зарар етишига, бинолар қулашига, ёнғинлар ва электр узилишларига олиб келганини айтди. Ҳудудлардаги АЭСларда ҳеч қандай узилишлар қайд этилмаган.
Жароҳатланганлар сони бўйича маълумотлар янгиланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зилзила оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳат олган. Зилзиладан сўнг, Япония ҳукумати махсус гуруҳ тузди, деб хабар берди teleport2001.ru.
NHK телеканалининг хабар беришича, бу 2024 йил январь ойида Ното ярим оролида содир бўлган воқеадан бери Японияда 7,1 магнитудали ёки ундан юқори магнитудали биринчи зилзиладир.