Хусусан, ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 миллиард сўмгача, камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда “Менинг биринчи касбим” дастурини бошлаш топширилди. Бунда стажировка дастури асосида олийгоҳ битирувчилари ўртасида танлов ўтказиб, уларга ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Тадбиркорликни энди бошлаётган ёшларнинг 30 фоизи бизнес кўникмаси етишмагани учун қийинчиликка учраётгани қайд этилди.
Шу боис, ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш, ғояни бизнесга айлантириш, бухгалтерия, банк, маркетинг, ички ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатадиган “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади.
Мутасаддиларга ёшлар учун қулай жойларни белгилаб, бу йил Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида, келгуси йилда қолган ҳудудларда бундай марказларни ташкил қилиш топширилди.
Ёш тадбиркорларга 15 фоизли кредит ажратилади
Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади ва ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади.
“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 50 фоизлик чегирма жорий этилади
- Францияда тартибсизликлар туфайли қарийб минг киши ҳибсга олинди
- Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига мақсадли қабул квоталари учун имтиҳонларга рухсатномалар эълон қилинди
- Самарқанд туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган чойхона фош этилди
- Ўзбекистонда 8,9 мингдан зиёд амбулатория-поликлиника муассасаси фаолият юритмоқда
- Женевада Мовароуннаҳрнинг маънавий ва илмий мероси тақдим этилди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади