Г гуруҳининг 3-турида вакилларимиз Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушди. Муросасиз кечган учрашув Ўзбекистоннинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
34-дақиқада Диёра Ҳабибуллаева ҳисобни очиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Лан Вей Гонконг терма жамоасининг жавоб голини урди.
Учрашув тақдири қўшиб берилган дақиқаларда ҳал бўлди. 90+2-дақиқада белгиланган пенальтини Мафтуна Шойимова аниқ амалга ошириб, Ўзбекистонга ғалабани таъминлаган голни киритди.
Гуруҳ босқичи якунига кўра, Хитой 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди. Филиппин 4 очко билан учинчи, очко жамғара олмаган Гонконг эса тўртинчи ўринда қолди.