Мамлакатимизда АТ хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. IT Park резидентлари учун жорий этилган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда турк компаниялари билан аутсорсинг, дастурий таъминот ва сунъий интеллект соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистонда 33 йилдан буён фаолият юритаётган "Зираат Банк"нинг фаолияти ижобий баҳоланиб, Туркиянинг бошқа молия институтларига ҳам мамлакатимиз банк секторидаги ислоҳотлар ва хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашиш таклиф қилинди.