Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади.
Бу ҳужжатларда қайси ҳудудда электрга талаб ўсиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватлар қаерда самарали ишлаши кўрсатилади. Шу асосда инвесторлар ҳам ўз режаларини узоқ муддатга тузиши мумкин бўлади.
“Яшил” энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлардан қўшимча даромад олиш имконияти ҳам очилади. Улардан келадиган манфаатни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади. Мазкур жараёнда халқаро экологик мажбуриятлар ва амалдаги шартномалар тўлиқ ҳисобга олинади.