Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, лойиҳа доирасида республиканинг 208 та туман ва шаҳридаги умумтаълим мактабларида футбол мухлислари учун махсус томоша ҳудудлари ташкил этилади.
Барча зарур шароитлар яратилган мазкур мактабларда ўқувчилар, ота-оналар ҳамда футбол ишқибозлари Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини катта экранлар орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Тошкент вақти билан терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари қуйидаги жадвал асосида ўтказилади:
- Ўзбекистон — Колумбия: 18 июнь, соат 07:00;
- Ўзбекистон — Португалия: 23 июнь, соат 22:00;
- Ўзбекистон — Конго: 28 июнь, соат 04:30.
Таъкидланишича, лойиҳа орқали юртдошларимиз миллий терма жамоани биргаликда қўллаб-қувватлаш, футбол байрамини умумхалқ тадбирига айлантириш имконига эга бўлади.