Учрашувда стратегик шерикликни, аввало, ёқилғи-энергетика соҳасида  янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳалари фаол амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари “BlackRock” компанияси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Хусусийлаштириш соҳасида шерикликни кенгайтириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, молия бозорини ривожлантириш, нефть-кимё тармоғидаги лойиҳаларни илгари суриш ҳамда сунъий интеллект технологияларига қўшма инвестиция киритиш шулар жумласидан.

“BlackRock” активлар ва жамғармаларни бошқариш ҳамда молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик инвестиция компаниясидир. 2026 йилда компания бошқарувидаги активлар ҳажми 14 триллион долларга етди.