Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Божхона хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, янги иншоот юкларни кўздан кечириш ва божхона назорати жараёнларини самарали ташкил этиш имкониятларини кенгайтиради.

Шунингдек, постнинг инфратузилма салоҳиятини ошириш ҳамда давлат чегараси орқали ҳаракатланадиган юклар устидан назоратни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Лойиҳа Тожикистон Божхона хизмати ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳамкорлигида амалга оширилган.

Шу билан бирга, постда замонавий рентген назорати ускуналари ўрнатилган бўлиб, улар орқали товарлар ва транспорт воситаларини текшириш жараёнлари тезлаштирилмоқда. Бу эса қонуний халқаро савдо ҳаракатини енгиллаштириш билан бирга, контрабанда ва тақиқланган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари «Фотеҳобод» божхона пости минтақадаги муҳим чегара ўтказиш нуқталаридан бири эканини таъкидлаб, бундай лойиҳалар божхона инфратузилмасини модернизация қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини қайд этди.