Тадбирда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гуламов, Корея томонидан эса КЭИБ раиси ва бош ижрочи директори Ҳван Ки Ён иштирок этди.
Маълум қилинишича, меморандум энергетика, рақамлаштириш, сунъий интеллект ҳамда «яшил» инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини жорий этишни назарда тутади.
Келишувни амалга ошириш мақсадида томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузади. Хван Ки Ён КEХИМ Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган кореялик компанияларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, ЭДCФ жамғармаси кўмагида Корея технологиялари асосида яратилган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг ишга туширилиши ҳамда «К-Финанcэ» стратегияси доирасида КЭИБ ва КОТРА идораларининг бирлаштирилиши қайд этилди.
Таъкидланишича, мазкур ёндашув кореялик тадбиркорларга «ягона дарча» тамойили асосида молиявий ва маркетинг хизматларидан фойдаланиш имконини беради.