Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Хитой аэронавигация хизматлари ўртасидаги илк расмий ҳамкорлик келишуви бўлди.
Меморандум доирасида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, алоқа, навигация ва кузатув (CNS) технологияларини ривожлантириш, соҳани рақамлаштириш, мутахассисларни тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш асосий ҳамкорлик йўналишлари этиб белгиланди.
Ҳужжат қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва аэронавигация соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос яратади.