Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади — 4 618 719 та.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- енгил автомобиллар — 4 618 719 та;
- юк автомобиллари — 343 375 та;
- микроавтобуслар — 7 508 та;
- махсус транспорт воситалари — 7 128 та;
- автобуслар — 5 786 та.
Ҳудудлар кесимида энг кўп автотранспорт воситаси Тошкент шаҳрида қайд этилган — 637 706 та.
Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 573 472 та ва Самарқанд вилояти — 563 072 та автотранспорт воситаси билан қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 476 148 та, Қашқадарё вилоятида 457 457 та, Андижон вилоятида 381 421 та, Наманган вилоятида 336 810 та ва Сурхондарё вилоятида 325 980 та автотранспорт воситаси жисмоний шахсларга тегишли.
Қолган ҳудудлардаги кўрсаткичлар:
- Бухоро вилояти — 309 391 та;
- Хоразм вилояти — 287 918 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 220 882 та;
- Навоий вилояти — 156 745 та;
- Жиззах вилояти — 145 392 та;
- Сирдарё вилояти — 110 122 та.
Шундай қилиб, 1 июль ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 5 млн донага яқинлашган.