Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 034 нафар эркак тўғри келади.

Кейинги ўринларда:

Қашқадарё вилояти — 1 029 нафар;
Андижон вилояти — 1 027 нафар;
Навоий вилояти — 1 026 нафар;
Сурхондарё вилояти — 1 025 нафар;
Жиззах вилояти — 1 019 нафар;
Фарғона вилояти — 1 019 нафар;
Самарқанд вилояти — 1 016 нафарни ташкил этган.

Шунингдек:

Қорақалпоғистон Республикаси — 1 010 нафар;
Сирдарё вилояти — 1 009 нафар;
Тошкент вилояти — 1 008 нафар;
Бухоро вилояти — 1 006 нафар;
Хоразм вилояти — 1 004 нафар эркак тўғри келган.

Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида кузатилган бўлиб, пойтахтда ҳар 1 000 нафар аёлга 966 нафар эркак тўғри келади.