Президентимиз учрашувда иштирок этаётган 10 дан ортиқ хорижлик инвестор ва 100 дан зиёд маҳаллий тадбиркорларни юқори қўшилган қийматли янги лойиҳалар билан фаол иштирок этишга чақирди.
Давлатимиз раҳбари ички бозор талабини қоплаш билан бирга бундай маҳсулотлар ҳисобига экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконияти борлигини қайд этди.
Йиғилишда Андижонда офис техникаси ва тайёр кабель тўпламлари, Тошкент шаҳрида серверлар, интерактив панеллар ва сенсорли датчиклар, Қашқадарёда телевизорлар учун электрон платалар каби юқори қўшилган қийматли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Шу каби имкониятлар Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольгаси, Жиззахда электромобиллар учун инверторлар ва зарядлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлар, Қорақалпоғистонда серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимлари ишлаб чиқариш йўналишларида ҳам мавжуд.
Шу муносабат билан банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиб, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди.
Ўтган йили мамлакатимизда 9 мингта банкомат харид қилиниб, 50 миллион доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилинган. Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивларининг кўпайиши билан мазкур эҳтиёж яна ортади.