Президентнинг ПФ–175-сонли фармони билан тадбиркорлар ва истеъмолчилар учун янги тартиб белгиланди.
Унга кўра, товар ва хизматлар учун нақд шаклда амалга ошириладиган ҳисоб-китобларнинг энг юқори миқдори БҲМнинг 400 баравари этиб белгиланмоқда.
2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўм этиб белгиланган. Шу асосда нақд тўловнинг максимал миқдори 176 млн сўмни ташкил этади.
Амалда эса нақд ҳисоб-китоблар учун 25 млн сўмлик лимит қўлланиб келган. Янги тартиб билан мазкур чегара 7 баравардан зиёдга оширилмоқда.
Янги тартиб натижасида:
- қимматроқ товар ва хизматлар учун нақд ҳисоб-китоб қилиш имконияти кенгаяди;
- тадбиркорлар ва харидорлар учун ҳисоб-китоб жараёни қулайлашади;
- хорижий сайёҳлар учун йирик харидларни амалга оширишда қўшимча қулайлик яратилади.
Шу билан бирга, фақат нақдсиз шаклда тўланиши белгиланган товар ва хизматлар учун мазкур тартиб татбиқ этилмайди.