Миллий статистика қўмитаси таҳлилларига кўра, энг юқори ўсиш суръати ташиш ва сақлаш соҳасида кузатилди. Ушбу йўналишда иш ҳақи 22,5 фоизга ошиб, 10 млн 709,3 минг сўмга етган.

Шунингдек, молиявий сектор — банк, суғурта, лизинг ва кредит ташкилотларида ҳам юқори ўсиш қайд этилди. Бу соҳада ўртача иш ҳақи 18 млн 595,8 минг сўмни ташкил этди (ўсиш — 18,2 фоиз).

Саноат соҳасида ўртача иш ҳақи 8 млн 25,6 минг сўм бўлиб, 16,1 фоизга ошган.

Таълим тизимида бу кўрсаткич 4 млн 615,9 минг сўмга етган (14,2 фоиз ўсиш), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида эса 4 млн 111,6 минг сўмни ташкил этиб, 13 фоизга ўсган.

Шу билан бирга, яшаш ва овқатланиш хизматларида ўртача иш ҳақи 5 млн 331,9 минг сўмга етган (12,2 фоиз ўсиш).

Ахборот ва алоқа соҳасида 16 млн 525,4 минг сўм (11 фоиз), савдо соҳасида 7 млн 213,4 минг сўм (10,4 фоиз), санъат ва дам олиш йўналишида 5 млн 357,7 минг сўм (10 фоиз) миқдорида иш ҳақи қайд этилган.

Қурилиш соҳасида эса ўртача иш ҳақи 6 млн 496,1 минг сўм бўлиб, 7,2 фоизга ўсган.

Қайд этишича, юқори маошли соҳалар асосан молия ва ахборот технологиялари билан боғлиқ бўлиб, бу йўналишларда кадрларга талаб юқори экани кузатилмоқда.