Бу ҳақда Бош прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2026 йил 12 май куни фуқаро А.А. Бош прокурор номига мурожаат қилди. Унинг билдиришича, ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган «Жасур» исмли шахс укасига нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Н. ўзини прокуратура тизими ходими сифатида таништириб, айбланувчи Х.А.га нисбатан қўлланилган «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳамда қидирувни бекор қилиш эвазига унинг акаси А.А.дан 5 минг АҚШ долларини шериги А.Х. билан бирга олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича Департамент томонидан фуқаро Ж.Н. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланади.