Дастлабки маълумотларга кўра, Нукус–Олмаота йўналишида ҳаракатланаётган “Yutong” русумли йўловчи автобус ҳайдовчиси бошқарув вақтида ҳушёрликни йўқотган.

Оқибатда транспорт воситаси йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмидаги йўлни иккига ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқароларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.