ЖССТ ушбу гуманитар ёрдам партияси сўнгги эмаслигини маълум қилди. Яқин келажакда яна кўмак берилади, дейилади CentralAsia
хабарида.

 30 сентябр куни ЖССТ 187 нафар маҳаллий шифокор ва 188 нафар ўрта тиббиёт ходимларини COVID-19ни даволаш бўйича ўқитишда ёрдам берганини эълон қилди. Бундан ташқари, 37 нафар лаборатория ходими коронавирусни тест синовлари орқали аниқлаш, 20 нафар мутахассис эса кириш пунктларидаги чегара назорати бўйича ўқитилди.

Расмий версияга кўра, COVID-19 гарчи дунёнинг аксарият мамлакатларида (баъзи орол давлатларини ҳисобга олмаганда) аниқланган бўлсада, Туркманистонга кириб бормаган.

Июль ойида ЖССТ миссияси икки ойлик музокарадан сўнг Туркманистонга келишга муваффақ бўлганди. Ташкилот мутахассислари мутасаддиларга  ўзларини гўё юқумли касаллик мамлакатга кириб келгандек тутишни маслаҳат берганди.