Учрашувда уюшма раҳбари Наманган шаҳрида Ҳунармандлар хиёбони барпо этилиши режалаштирилаётгани, унда янги савдо расталари ташкил этилишини айтиб ўтди. Мулоқот чоғида ҳунармандлар хиёбонида мамлакатимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши, савдо расталарида ҳунармандлар учун қулайликлар ва, бир сўз билан айтганда, маскан туризмнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши керакли ҳақида ҳам сўз юритилди.

  Шундан сўнг, "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев Наманган шаҳрида ҳунармандчиликнинг каштачилик йўналишида фаолият юритаётган уста ҳунарманд Ҳакимжон Тожибоевнинг уйига борди ва унинг фаолияти билан танишди. Уюшма раҳбари ҳунармандга маҳсулотларнинг экспорти борасида  тавсиялар берди.

   Уюшма раиси Улуғбек Абдуллаев Уйчи туманида яшаб ҳунармандчиликнинг миллий либослар йўналишида фаолият олиб бораётган 2- гуруҳ ногирони ҳунарманд Ноила Эркинова фаолияти билан ҳам танишди.  Унинг муаммоларидан бохабар бўлгач, ҳунарманд Ноила Эркиновага Республика "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан тикув машинаси ҳамда вилоят бошқармаси томонидан дазмол олиб берилишини маълум қилди.

  Бундан ташқари, Наманган вилояти Норин туманидаги Ҳунармандлар марказида ҳам ҳунармандлар билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида  кредит олиш ва ҳунарманларга хом ашёни етказиб бериш жараёнида ҳам  муаммолар борлиги аниқланди. Уюшма раиси мазкур муаммолар тижорат банклари ва мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал қилиб берилишини таъкидлади.

                                                                                                                                      Нилуфар ҲОТАМОВА,

                                                                                                          Ўзбекистон республикаси “Ҳунарманд”

                                                                                                                уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари