Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.E.” МЧЖ томонидан 2021 йилнинг август-ноябрь ойларида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёси ўзанидан 7310,28 м3 қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) ва 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.