Мурожаат бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида дам олиш масканларидаги сувларни ифлослантириш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқинди сувларни оқизиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилгани аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг 72-модда 1-қисми, 65-модда 4-қисми, 91/1-модда 1-қисми, 91-модда 1-қисми билан 21 нафар шахсга маъмурий иш қўзғатилиб, 33 999 000 сўм миқдорида жарима солинди.
Бундан ташқари, йўл қўйилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Атроф-муҳитга зарар келтирувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.