Наманган вилояти Наманган туманида яшовчи, талаба Э.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, "olx .uz" платформасида "Арзон хонадон ижараси" номли эълон берган шахс билан телеграм мессенжери орқали боғланиб, ижарага бериладиган хонадон учун олдиндан 550.000 сўм пулларни номаълум шахснинг банк картасига ўтказиб берганлиги, шундан сўнг ушбу фойдаланувчи телефон рақами ва мессенжердаги ёзишмаларни ўчириб ташлаганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 2002 й.т., А.А. эканлиги аниқланган.

А.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.