Кўпчилик аллақачон телефонини қулфдан чиқариш ва банк ҳисобини бошқариш учун биометрик аутентификациядан фойдаланмоқда.
Ҳозирги кунда энг хавфсиз усуллардан бири бўлгани биометрик аутентификациянинг бир қанча камчиликлар ҳам мавжуд:
— Юзни аниқлаш функцияси орқали қурилма камераси доимий фаол ҳолатда бўлади ва бу орқали фойдаланувчи ҳаракатлари кузатилиши мумкин;
— Қурилмани ишлаб чиқарувчи компания орқали фойдаланувчи рухсатисиз унинг портрети шакллантирилиши ва унга йўналтирилган реклама роликлари тақдим этилиши мумкин;
— Биометрик маълумотларингиз кибержиноятчилар томонидан бузилган бўлса, бармоқ изларини тиклаш ёки янги яратиш имконияти йўқлиги;
— Биометрик маълумотларингиз кибержиноятчилар томонидан қўлга киритилган ҳолларда барча хафсизлик тўсиқларидан ўта олиш имконияти мавжудлиги.
Буларнинг барчаси сиз фойдаланаётган қурилманинг хавфсизлигига ҳам боғлиқ.