Тошкент вилояти прокуратураси ҳамда Тошкент вилояти Экология бошқармаси билан ҳамкорликда Юқори Чирчиқ туманида экологик назорат тадбирлари ўтказилди. 

Тадбир давомида туманнинг Файзобод маҳалласи ҳудудида 3 туп ўсиб турган чинор дарахтлари кесилганлиги аниқланди.  Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сонли қарорига асосан, табиатга етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда, 148 миллион 793 минг 500 сўмни ташкил қилди.

 Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.