— Эроннинг шимоли-ғарбида Темурийлар даврининг кўплаб маданий мерос обидалари мавжуд. Амир Темур Эронга ташрифи давомида Машҳад провинциясидаги Тойинобод шаҳрида шайх Абу Бакр Зайн-ул Обиддин Тоййибиний билан учрашган ва у билан дўстлашиб қолган. Узоқ йиллар давомида у билан ёзишиб турган. Ушбу дўстлик ҳурмати Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух Мирзо Тойинобод шаҳрида ажойиб масжид қурдиради. Масжид бугунги кунга қадар сақланиб қолган ва кўплаб алломаларимизнинг дўстона муносабатларини ўзида муҳрлаган. Шуниси диққатга сазоворки, кўп ҳукмдорлар ва таниқли арбоблар бу масжидга келиб, намоз ўқишни ўзлари учун шараф деб билишган. Масжиднинг деворида юқори мартабали меҳмонлар учун ҳурмат девори бўлиб, уларда меҳмонлар ўз тилаклари ёки битикларини ёзиб қолдиришган. Уларни кўздан кечираётиб, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битикларини кашф этдик. Айни дамда улуғ алломаларимиз битикларини илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда, — дейди Маданий мерос агентлиги директори биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев.
Маълумот ўрнида : Xизмат сафари Эрон Ислом Республикасига Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилган.