Миссия аъзолари сайловлар янги демократик ва эркин Ўзбекистонни яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар шароитида ўтаётганини таъкидладилар.
Ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, хусусан, Ўзбекистонда фуқароларнинг хоҳиш-иродасини мустақил ифода этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган жиддий ишлар қайд этилган.
Ҳисоботда сайлов кампаниясининг очиқлиги, ногиронлар ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилиши ижобий баҳоланган.