Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.З. валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 360 минг Туркманистон манатини 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 59,3 минг Туркманистон манатини 17 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.