Эквадор ОАВ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи "Fundamedios" ташкилоти 5 нафар журналистга почта орқали портловчи модда жойлаштирилган "USB флешка"лар юборилганлигини маълум қилган.
"Ecuavisa" телеканали журналисти ҳам ушбу "USB" қурилмалардан бирини почта орқали қабул қилиб олган ва қурилмани ўз компьютерига улаши заҳоти портлаш вужудга келган.
Журналист "USB" қурилмаси ишга туширганида портловчи модданинг 50 фоизи фаоллашгани сабабли, у журналистга енгил юз ва қўл жароҳатларини етказиш билан чекланган. Яна бири портловчи "флешка" "Teleamazonas" телеканали мухбирига келиб тушган, у қурилмани қўшимча "USB" адаптер орқали улаганлиги учун портловчи восита ишга тушмаган.
"USB" қурилмалар ичида 1 см. ҳажмдаги 2 та портловчи моддлар жойлаштирилган бўлиб улар 5 вольт кучланишда портлаши режалаштирилган.
Эквадор Ички ишлар вазири Хуана Сапата барча "USB" қурилмалар бир хил кўринишда эканлиги ва таҳдидли хатлар орқали журналистларга босим ўтказиш мақсадида юборилганлигини маълум қилган.