Маълум бўлишича, олиб борилган тадбир давомида уч нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда 216 дона балиқ овланган.
Ҳуқуқбузарлар овланган 218,5 кг балиқларни овлаш учун тегишли ташкилотлардан ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Бунинг натижасида 61 млн. 530 минг сўм миқдорида табиатга зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Бошқарма ахборот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар суриштирув ишларини олиб бориш учун тегишли идораларга топширилган.