ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Полша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинаяпти.

Шунингдек, комбинат янги бозорларга ҳам чиқмоқда. Хусусан, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Цингапур каби давлатларга асосан мис маҳсулотлари юборилган.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида ҳам ОКМК томонидан маҳсулотлар экспорти режаси ҳам ошиғи билан бажарилишига эришилди. 2022 йилнинг январь - октябрь ҳолатига 829 559,1 минг долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режавий вазифа 119,2%га бажарилган.

Рух маҳсулотлари экспортида ҳамон юқори натижалар сақланиб турибди. 10 ойда хорижлик импортёрларга 51319 тонна рух маҳсулотлари юборилиб, режа 126,1%га уддаланган.

Шунингдек, 648 тонна молибден, 400 тонна кадмий, 22036 тонна қўрғошин,  концентрати ҳамда  палладий кукуни экспорт қилиниб, режавий вазифа ортиғи билан бажарилган. Бу ҳақида ОКМК Ахборот хизмати хабар бермоқда.