Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатларга қиймати 6,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,5 минг тонна майиз экспорт қилган.
Майиз экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 464 тоннага ошган.
Январь ойида Ўзбекистон энг кўп майиз экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 3,4 минг тонна
Россия – 910 тонна
Хитой – 511 тонна
БАА – 454 тонна
Туркия – 386 тонна
Эрон – 299 тонна
Беларусь – 192 тонна
Озарбайжон – 121 тонна