Қуюқ туман туфайли Урганч аеропортида - кўриш имконияти 200 метр, Москвадан АФЛ-1976 қатновини бажараётган  самолёт соат 03:25да Шереметево аэропортидан уча олмади.

Ҳудди шундай ҳолат яна иккита қатнов: соат 04:35даги СБИ6481 Самара - Урганч қатнови соат 03:30даги СВР2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмадилар. Айни дамда самолётлар об-ҳаво шароти яхшилангунга қадар Урганч учиш аеропортида қолмоқдалар.

Шинингдек, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклади. ҲЙ15/16 ва ҲЙ11/12 қатновлари Тошкент аэропортида учишни кутишмоқда. Соат 11:30да Нукус-Актау йўналиши бўйича учишни амалга ошириши керак бўлган  ҲЙ9727/9728 қатнови парвозининг чегараланиши ҳам мустасно эмас.