Мевалар ичида лимоннинг ўз ўрни бор. У ўзида флавоноид моддасини сақлайди. Флавоноид – вируслар, аллерген ва концергенларга қарши курашувчи ягона биологик модификатор ҳисобланади. Лимон қондаги холестерин миқдорини камайтириб, соч тўкилишини олдини олади. Жигар ва ўт қопини яхши ишлашига ёрдам беради. Вирусли ва юқумли касалликларга қарши курашда тўлақонли лейкоцитларни шаклланишига кўмаклашади.
Мамлакатимизда лимон етиштириш йўлга қўйилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида 12 та хорижий давлатларга қиймати 3,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 3,7 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 2,2 минг тонна
Қозоғистон – 1,2 минг тонна
Қирғиз Р. – 380 тонна
Украина – 2,4 тонна
Афғонистон – 2,2 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 1,2 минг тонна
Фарғона вилояти – 984 тонна
Наманган вилояти – 249 тонна
Бухоро вилояти – 210 тонна