Бу Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга кўра,
Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи, агросаноат мажмуини илмий жиҳатдан ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги, ер муносабатлари билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида мажбурий тартибда Академияда илмий экспертизадан ўтказилади.
Академияда қуйидаги унвонлар бериш тартиби жорий қилинади:
- ёш академик;
- Академия профессори;
- Академиянинг мухбир аъзоси;
- Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик);
- Академиянинг хорижий аъзолари.