Афғонистоннинг Балх ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги чегарадош ҳудудида икки давлат ўртасида иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва афғон ишбилармонларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йили қўшма савдо ҳудудини ташкил этиш режаси имзоланган.
Савдо зонаси афғон бизнес эгаларига визасиз алоқа ўрнатиш ва савдо қилиш имконини беради. Афғонистон маҳсулотлари ҳам ўзбекистонлик тадбиркорларга тақдим этилади.
Балхдаги маҳаллий расмийлар ҳам қўшма савдо ҳудудининг ташкил этилиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантиришга олиб келишини айтмоқда.