Акбар Тошқулов, адлия вазири ўринбосари:
— Адлия органлари томонидан 2016—2020 йилларда мулк ҳуқуқига оид муаммолар ўрганиилиб таҳлил қилинганда, мулкдорлари хабардор этилмасдан 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари бузилганлиги аниқланди. Қарорга кўра мулкдор 6 ой аввал хабардор этилиши керак эди. Лекин умуман хабардор қилинмасдан бир-икки кун қолганда келиб объектлар бузилиш ҳолатлари кузатилган.
1 388 та ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддатига риоя қилинмаган. 1 244 та ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда бузиб юборилган.