Юртимиздаги ҳар бир байрам меҳр-мурувват, ғамхўрлик ва саховатдан бошланади. Шу кунлари айниқса, болажонларимиз меҳр ва эътибор оғушида бўладилар. Ҳар йили анъанавий тарзда янги йил арафасида давлатимиз ғамхўрлигининг ифодаси сифатида минглаб болажонларга “Президент совғаси” тортиқ қилинади.
Бугун, 29 декабрь куни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган оилалар, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган юртдошларимиз ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган фарзандларига аталган “Президент совғаси” Бухоро вилоятига ҳам етиб борди.
Таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар жамланган “Президент совғаси” вилоят ҳокимлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 543 нафар бухоролик болажонларга топширилди