Янги иш бошлаган мажмуада ҳомиладор аёллар учун барча шароит яратилган. Шунингдек, бу ерда аёлларни туғруққа тайёрлаш, кутилмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш борасида малакали шифокорлар маслаҳатхоналари ҳам жой олган. Энг асосийси, дунёга янги келган чақалоқларни парваришлаш, соғлиғини қатъий назорат остига олиш, зарур ҳолларда керакли муолажаларни ўтказиш имконияти ҳам мавжуд.

Юртимизнинг келажаги  бўлмиш янги авлод дунёга келиши, соғлом ўсиши учун барча шароит яратилган мажмуа байрамлар арафасида вилоятнинг эн чекка тумани аҳлига муносиб совға бўлди.

— Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, шифо масканларини  энг сўнгги тиббий ускуналар билан таъминлаш, айни пайтда, тиббий ходимлар малакасини ошириш борасидаги кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда ушбу йилнинг ўзида бир қатор янги лойиҳалар ишга туширилди, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Кўпалбой Тангрберганов. — Пандемия шароитида янгидан- янги шифо масканлари қад ростлатгани қувонарли ҳол. Йилнинг сўнгги уч ойи давомида чекка туманларда янгидан учта йирик шифохона ва клиникалар иш бошлагани бунинг исботи. Бу юртимизда аҳоли соғлиги учун олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасидир”.

Рўзимбой Ҳасан,

"Янги Ўзбекистон" мухбири