Суҳбат давомида мазкур молия муассасаси ва Ўзбекистон ўртасида устувор йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Инвестициявий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилиб, 2018 йилдан то ҳозирги кунгача ЕТТБ Ўзбекистонда энергетика, сув таъминоти ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларини ривожлантириш соҳаларида 13 та лойиҳани амалга ошираётганлиги таъкидланган. Бундан ташқари, ишлаб чиқилаётган янги инвестиция лойиҳалари портфели умумий қиймати 924 миллион доллардан ортиқ 8 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Томонлар жорий ва янги лойиҳа ташаббусларини жадал ривожлантириш бўйича кейинги ҳамкорлик форматини белгилаб олди.

Учрашув давомида 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини юқори ташкилий даражада ўтказишга тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилинди.