“Spyware" ҳатто расмий иловалар дўконлари орқали тарқатилиши мумкин.

Ўз хавфсизлигингизни таъминлаш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

—  Антивирус дастурини ўрнатинг "аdware" ва "spyware" қидириш функцияларини ишга туширинг;

— Ўрнатилган дастурларингиз тармоқ фаолиятини кузатиб боринг;

— Янги дастурлар ўрнатишда уларнинг компонентларини танлашда эътибор қилинг;

—  Ўрнатилган дастурлар рўйхатини вақти-вақти билан текшириб чиқинг.    

Ўзингиз билмаган, текшириб кўрилмаган ва бегона фойдаланувчилар томонидан юборилган ҳаволаларни очишда эҳтиёт бўлинг, дея огоҳлантирмоқда Киберхавфсизлик маркази.