Сунъий интеллект ўтмишдаги ёки ҳозирги ҳаётнинг ҳар қандай белгиларини излашга ўргатилган. Бироқ технология синовлари Марсда эмас, балки биологик жиҳатдан қизиқарли жойларни топиши учун тадқиқотчилар Сунъий интеллектни биринчи навбатда ер юзаси фотосуратларида, асосан "Aтакама" чўлларида синовдан ўтказишди.
Нейрон тармоқ Aтакамада ҳаёт белгиларини қаердан топиш мумкинлигини тахмин қила олди. Шу билан тадқиқотчилар қидирув майдонини 97 фоизга қисқартиришга ва ҳаётни аниқлаш эҳтимолини 88 фоизга оширишга муваффақ бўлишди.
Чўлдаги синовдан муваффақиятли ўтди, аммо қувонишга ҳали эрта – Ерда ишлаган нарса Марсда натижа бермаслиги мумкин.