Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси масъул шахслари фуқаро О.Ж.га ажратилган ер майдонларини суғориш учун қуввати 11 кВт бўлган сув насосини электр тармоғига шартномасиз улаб берганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 123,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.