Монографияда Ўзбекистон ҳудудида табиий фанлар йўналишида олиб борилган тадқиқотлар илк бора минтақа ва жаҳон илм-фани кесимида, геологик изланишлар, географик, гидрографик тадқиқотлар (Сирдарё, Амударё, Орол экспедициялари), астрономик кузатувлар, кимёвий лабораториялар ташкил этилиши ва таҳлиллар, флора ва фауна (паразитология, орнитология, зоология, энтомология), картография ва топография йўналишларидаги тадқиқотлар, бирламчи манбалар, илмий асарлар атрофлича ҳамда комплекс тарзда тадқиқ этилиб, ёритиб берилган.

Ўзбекистоннинг XIX – XX асрлардаги тарихи бўйича тадқиқот олиб борувчи изланувчилар, олий таълим муассасасалари учун мўлжалланган. Ушбу китобда илк бор Ўзбекистонда XIX – XX асрларда табиий фан йўналишида яратилган тадқиқотлар тизимли равишда ўрганилган.