Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.А., жабрланувчи (аёл) К.А. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини “Адыл” деб таништириб, уни яхши кўриб қолганлигини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига дастлаб, нақд 100.000 сўм, сўнгра ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига 25 000 сўм, ҳамда 225 000 сўм пулларни ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.