Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Х.А. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.А., З.З. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини телеграм мессенжери орқали қўлга киритиб, тарқатиб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 141/3-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.