Форум доирасида Cambridge Assessment International Education ташкилоти имтиҳонларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Cambridge Assessment DC10 ташкилотида бўлишди.
Ташриф давомида делегация вакиллари Cambridge Assessment International Education ташкилоти томонидан дунёнинг 170 га яқин давлатида ташкил этиладиган халқаро имтиҳонлар, хусусан A/AS-level, IGCSE имтиҳонларининг ташкил этилиши, имтиҳон материалларининг қандай чоп этилиши ва сақланиши, мазкур имтиҳон материалларининг хорижий мамлакатларга қандай етказилиши жараёнлари билан яқиндан танишишди.
Президент таълим муассасалари агентлиги халқаро имтиҳонларни ташкил этишда Cambridge Assessment International Education ташкилоти билан ҳамкорлик олиб боради.