Маълумки қуролларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган. Бироқ, божхона чегаралари орқали  қурол ва ўқ дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда.

Юртимизга ўтиш учун “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “MERSEDES BENS SPRINTER 3” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 дона МР-654 К Cal 4.5 мм номли пневматик тўппонча, 1 дона “BORNER”номли газ балон ва 1 қути “Выстрел” номли 250 дона ўқларни борлиги аниқланди аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.