Қарор билан “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. 

Унга кўра, жумладан:

➖ Халқаро стандартларга жавоб берувчи 7 та Миллий референс лаборатория яратилади;

➖ Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган 17 минг 554 нафар ходимнинг малакаси оширилади;

➖ 475 та санитария-эпидемиология хазмати муассасалари реконструкция қилинади, капитал таъмирланади ва жиҳозланади;

➖ COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун тест ҳажми амалдаги кўрсаткичга нисбатан кўпайтирилиб, 500 мингта тест синовлари ўтказилади; 

➖ республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.